Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди

Sherzod Nurmatov
25 май 2024, 11:49
Ҳимоячи 2029 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Ҳимоячи Андреа Камбьязо Туриннинг "Ювентус" клуби билан шартномасини узайтирди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабар қилинишича, 24 ёшли Камбьязо ва "кекса синьора" ўртасидаги янги ҳамкорлик 2029 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Андреа Камбьязо жорий мавсум "Ювентус" таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano