UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Спартак" — "Рубин". Раҳмоналиев асосий таркибда, Ашурматов эса...  0 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  1 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   6 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  4 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  33 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  11 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов Янгиликлар

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов

"Нефтчи" трансферлар ойнаси очилмасданоқ ҳаракатни ҳаммадан аввал бошлади. Клуб 20 нобярь куни ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

. Ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Узоқдан уриладиган чиройли голлар муаллифи Наманганда "йўқолиб" қолди. Нурилло Тўхтасинов бугундан "Нефтчи" машғулотларида астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар якунига етгач унинг фикрларини тингладик. 


"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью


- Ўтган мавсумдан қандай хулосалар олдингиз? Чунки "Бунёдкор"дан ажойиб спорт формасида кетиб "Навбаҳор"да ўз даражангизни тушириб юбордингиз...

- Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. "Навбаҳор"да яхши мавсум ўтказдим, дея олмайман. Тўғри медалларга эга чиқдик. Аммо ўзимда ўйин амалиёти кам бўлди. Ҳаёт давом этади. Эндиликда янада яхши ишлаб олдингидек голлар уришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, "Нефтчи"да ўзимни кўрсата оламан. 

-  Нурилло Тўхтасинов Наманганда рақобатда ютқаздими ёки бошқа сабаблар борми? Чунки позициянгизда кучли футболчилар кўп эди. Ташқаридан қараганда шундай таассурот қолдирди...

- Рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Рақобат бўлсагина футболчи ўсади. Жамоа олдинга силжийди. "Навбаҳор"га кучли футболчилар келди. Иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам очиғи билмайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдим. Ўтган мавсум ортда қолди. Эндиликда янги марра сари интиламиз. 

- Хорижга кетишингиз кутилганди. Ўша паллада статистикангиз, ўйинларингиз айни юқори паллага чиқиб бўлганди. Ўзбекистон чемпионатида бир жойда қотиб қолишдан қўрқмайсизми?

- Албатта, хориждан таклифлар келиб тушди. Аммо бу пайтда "Навбаҳор" яхши чорлов билан чиқди. Футболда олдиндан бирор нарсани айта олмайсиз. Эртага нима бўлишини билмайсиз. Худо хоҳласа ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга интиламан. 

- Виталий Левченко билан мақсадлар, нима кутаётганини барчасини гаплашиб олдингизми?

- "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланган. Янги мавсумда мақсадларимиз улкан. Биринчи навбатда ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишимиз зарур. Виталий Григорьевич билан гаплашиб олдик. Жамоага мослашиб олиш бироз вақт керак. Вақт ўтгани сари бари изига тушиб бораверади. 

- Фаолиятингиз давомида биргина олтин медаль етишмаяпти...

- "Нефтчи" билан медаллар учун курашамиз. Мавсум охирида қилган ишларимиз самараси кўринади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика