UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  1 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  4 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  9 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  5 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  4 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  2 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  10 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  20

"Навбаҳор" Тошкентда машғулотларни бошлади. Таркибга икки нафар янги футболчи қўшилди, режада хориж йиғини ҳам бор Янгиликлар

"Навбаҳор" Тошкентда машғулотларни бошлади. Таркибга икки нафар янги футболчи қўшилди, режада хориж йиғини ҳам бор

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини якунлади.

Режага кўра жамоа йиғиннинг навбатдаги босқичини бугундан Тошкент шаҳрида бошлашди. Машғулотлар "Тўқимачи" стадионида ўтказилди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилик қилган бугунги машғулотнинг илк қисмида футболчилар жисмоний тайёргарликка эътибор қаратишди ва кичик майдонда шуғулланишди. Маълум вақтдан сўнг эса жамоа аъзолари катта майдонда тўп билан ишлашди. Дарвозабонлар билан доимгидек Павел Синельников шуғулланди. "Лочинлар" пойтахтдаги йиғинни якунлагач февраль ойида хорижда аниқроғи Туркияда тайёргарликни давом эттиришади. Таркиб ҳақида гап кетар экан янги келиб қўшилган Қувондиқ Рўзиев ва Баҳром Абдураҳимов иштирок этди.

Бироздан сўнг машғулотлардан олинган фотогалереяни сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика