UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. 29 декабрга қадар ўтказиладиган машғулотларда асосан маҳаллий футболчиларни иштирок этишлари кўзда тутилган.
Кунига бир маҳалдан ўтказиладиган машғулотларга бош мураббий Мустафо Байрамов бошчилик қилмоқда. Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади. Умумий ҳисобда дастлабки кунги машғулотда 20 нафар футболчи қатнашди. 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Рўзим Аҳмедов, Рустам Аъзамов ва Павел Леус келгуси фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришлари ойдинлашди. Шунингдек, мавсумнинг сўнгги қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган Илҳом Бойдедаев ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланмоқда. Қолган футболчилардан ҳали ҳеч ким жамоадан кетишини билдириб раҳбариятга мурожаат қилмади. Якунига етган чемпионат сўнггида жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган Нўъмон Ҳасанов январь ойида бошланадиган йиғинда ишини давом эттиради. Ҳасанов икки кун олдин Наманганда бўлиб, клуб раҳбарлари билан учрашиб, кейинги режалар хусусида келишиб олганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида фикр юритадиган бўлсак, 2014 йилнинг 3 январидан 19 январига қадар ўтказиладиган машғулотлар Наманган шаҳрида ташкил этилади. 22 январдан эса “Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлиги оралиғида Туркияга сафар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда. Агарда ушбу режа амалга ошадиган бўлса “Навбаҳор” Туркияда икки ҳафталик йиғин ўтказиш имконига эга бўлади.

Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокараларга киришишган. Лекин, айнан кимлар билан музокаралар олиб борилаётганлиги сир тутилмоқда. Шу ўринда, айтиш жоизки мураббийлар штаби янги мавсумда жамоа ўзагини ёшартиришга эътибор қаратишларини билдиришган. Шу мақсадда таркибга маҳаллий бўлган иқтидорли ёшларни жалб этиш кўзда тутилмоқда. Улар тажрибали ўйинчилар билан тўп суриш орқали маҳоратларини ошириб боришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика