UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

"Насаф" мухлисга аталган ЖЧ чиптасини жамоа мураббийига берди + ФОТО Янгиликлар

"Насаф" мухлисга аталган ЖЧ чиптасини жамоа мураббийига берди + ФОТО

"Насаф" футбол клуби ўзининг ашаддий ишқибозига Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати учрашувига чиптани совға қилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

ЎФА томонидан ҳар бир клубга Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар тақдим этилган. "Насаф" футбол клуби раҳбарияти ажратилган чиптани ўзининг ашаддий мухлисига совға қилишга қарор қилди.

Холбек Юлдашев Москва шаҳрида бўладиган  Сербия – Бразилия  учрашуви чиптасини "Насаф" футбол клуби бош менеджери Сергей Кучеренкодан қабул қилиб олди.


Чипта топширилгандан сўнг, Холбек Юлдашев қуйидаги фикрларни билдирди.

-Тўғриси, Жаҳон чемпионати учрашувларини авваллари фақат телеэкран орқали томоша қилганман. Ҳар бир мухлис бундай улкан нуфузга эга футбол учрашувларини стадионда томоша қилишни бир умр орзу қилади. Футбол ишқибози сифатида шундай орзуим ушалмоқда, катта футбол учрашувини бевосита стадионда туриб томоша қилиш бахтига муяссар бўлаяпман. Бунинг учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбариятига ва "Насаф" профессионал футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман.



P.S. Холбек Юлдашев 2018 йилга қадар футзал бўйича Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси бош мураббийи бўлган. Футзал янгича тизимга ўтганидан кейин эса "Насаф"нинг футзал жамоасини бошқариб келмоқда.

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика