UZ

Сўнгги янгиликлар

03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  0 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  56 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  30 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  279 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1

“Насаф” лагеридан дараклар Янгиликлар

“Насаф” лагеридан дараклар

Ўзингизга маълум, барча жамоаларда янги мавсум олдидан “келди-кетдилар” бўлади.

Бу ҳам футболнинг бир қисми саналади. “Аждарлар” сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Андрия Калудерович ва Дониёр Нарзуллаев жамоани тарк этишди. Биз уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз.

Бундан ташқари мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоа дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков ҳам жамоани тарк этди. Денис Александровичга ҳам кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Шунингдек Шоҳмалик Комилов, Жасур Жумаев ва Жўрабек Маннонов Самарқанднинг “Динамо” жамоасига “Насаф”футбол клуби учун молиявий фойдали шартлар асосида, Абубакр-Ризо Турдиалиев эса “Олимпик” жамаосига бир мавсумга ижарага берилди.

"Насаф" мухлисларидан юқоридаги ҳолатлардан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Ёдингизда бўлса, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти 2021 йилги мавсум ўртасида жамоанинг асосий ўн тўрт нафар етакчи футболчилари билан шартномаларни узоқ муддатга чўзган эди. 2021 йил мавсум охирида яна бир етакчи, Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида ғалаба голини урган Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жамоа билан шартномани уч йил муддатга узайтирди.

“Насаф” футбол клуби томонидан ижарага берилган, юқорида келтирилган футболчиларнинг ҳам клуб билан узоқ муддатли шартномалари бор. 2022 йилги футбол мавсуми якунланганидан сўнг футболчилар жамоага келиб қўшилишади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика