UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  2 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  4 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  9 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

“Насаф” футбол мактабида футбол байрами ташкил этилди Янгиликлар

“Насаф” футбол мактабида футбол байрами ташкил этилди

Теглар :  Насаф
Бугун 1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбарияти ташаббусига кўра, футбол мактабида болалар учун футбол байрами ташкил этилди.

Ушбу футбол байрамида вилоятимиздан ва қўшни вилоятдан 2004, 2005, 2006 ва 2007 йилда туғилган болалардан тузилган жами 36та жамоа иштирок этди.
 
Бундай байрамни ташкил этишдан асосий мақсад болалар учун хурсандчилик улашиш бўлса, яна бир мақсад ушбу болалардан футбол мактабига иқтидорли болаларни танлаб олишдир. Бу байрам кейинги йилларда “Насаф” ПФКда анъанага айланиб қолди.
 
Болалар учун ташкил этилган футбол байрамини тантанали очилишида “Насаф” ПФК раҳбарияти, вилоят футбол фахрийлари ва бошқа расмий кишилар  ҳозир бўлишди.
 
Футбол мактабига ташриф буюрган жамоалар ўртасида мусобақа старт олди. Бу футбол байрамига мактабимиз ихтиёридаг барча футбол майдонлари хизмат кўрсатди. Учрашувларни вилоятимизда фаолият  юритаётган ҳакамлар бошқариб боришди.
 
Учрашувларни ташкил этиш ва ўтказишда “Насаф” футбол мактаби директори ва мураббийлари бош қош бўлишди.
 
Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўтган мусобақада ўринлар қуйидагича тақсимланди.
2004 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. “Насаф” ФМ Қарши филиали
2-ўрин. “Насаф-2006” жамоаси
 
2005 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. “Насаф” ФМ Жарқўрғон филиали
2-ўрин. “Насаф” ФМ Бешкент филиали
 
2006 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. Қамаши БЎСМ тарбияланувчилари
2-ўрин. “Насаф-2008” жамоаси
 
2007 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. “Насаф” ФМ Косон филиали
2-ўрин. “Насаф-2008” жамоаси
 
Мусобақа якунида ғолибларга кубок ва дипломлар  ҳамда совғалар топширилди. Футбол байрамида қатнашган барча болалар тадбирни яхши кайфият билан тарк этишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика