UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  3 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  7 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  30 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  12 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  14 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0

“Насаф” футбол мактабида футбол байрами ташкил этилди Янгиликлар

“Насаф” футбол мактабида футбол байрами ташкил этилди

Теглар :  Насаф
Бугун 1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбарияти ташаббусига кўра, футбол мактабида болалар учун футбол байрами ташкил этилди.

Ушбу футбол байрамида вилоятимиздан ва қўшни вилоятдан 2004, 2005, 2006 ва 2007 йилда туғилган болалардан тузилган жами 36та жамоа иштирок этди.
 
Бундай байрамни ташкил этишдан асосий мақсад болалар учун хурсандчилик улашиш бўлса, яна бир мақсад ушбу болалардан футбол мактабига иқтидорли болаларни танлаб олишдир. Бу байрам кейинги йилларда “Насаф” ПФКда анъанага айланиб қолди.
 
Болалар учун ташкил этилган футбол байрамини тантанали очилишида “Насаф” ПФК раҳбарияти, вилоят футбол фахрийлари ва бошқа расмий кишилар  ҳозир бўлишди.
 
Футбол мактабига ташриф буюрган жамоалар ўртасида мусобақа старт олди. Бу футбол байрамига мактабимиз ихтиёридаг барча футбол майдонлари хизмат кўрсатди. Учрашувларни вилоятимизда фаолият  юритаётган ҳакамлар бошқариб боришди.
 
Учрашувларни ташкил этиш ва ўтказишда “Насаф” футбол мактаби директори ва мураббийлари бош қош бўлишди.
 
Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўтган мусобақада ўринлар қуйидагича тақсимланди.
2004 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. “Насаф” ФМ Қарши филиали
2-ўрин. “Насаф-2006” жамоаси
 
2005 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. “Насаф” ФМ Жарқўрғон филиали
2-ўрин. “Насаф” ФМ Бешкент филиали
 
2006 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. Қамаши БЎСМ тарбияланувчилари
2-ўрин. “Насаф-2008” жамоаси
 
2007 йилда туғилганлар гуруҳи бўйича
1-ўрин. “Насаф” ФМ Косон филиали
2-ўрин. “Насаф-2008” жамоаси
 
Мусобақа якунида ғолибларга кубок ва дипломлар  ҳамда совғалар топширилди. Футбол байрамида қатнашган барча болалар тадбирни яхши кайфият билан тарк этишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика