UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  2 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1

“Насаф” футбол клуби вакиллари интернат мактабига ташриф буюришди Янгиликлар

“Насаф” футбол клуби вакиллари интернат мактабига ташриф буюришди

Теглар :  Насаф
Бугун мамлакатимиз бўйлаб болажонлар байрами кенг нишонланмоқда. “Насаф” ПФК раҳбарияти ҳам ушбу Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини ўз эътиборидан четда қолдирмайди.

Бугунги болалар байрами куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбариятининг ташаббусига биноан Қарши шаҳридаги кўзи ожиз болалар интернат мактаби тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди. Ушбу интернат мактаби билан “Насаф” клуби ўртасида доимий алоқа ўрнатилган бўлиб, интернат тарбияланувчилари учун “Марказий” стадионга экскурсиялар, “Насаф” футбол мактабига ташрифлар уюштирилиб турилади. Байрамларда эса улар ҳолидан хабар олинади.
 
Бугун ҳам шундай бўлди. Бир гуруҳ “Насаф” ПФК ходимлари халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан яна интернатга ташриф буюришди. У ерда тарбия олаётган болалар билан қизғин суҳбат уюштирилди ва уларга клуб томонидан тайёрланган совға-саломлар топиширилди.
 
Бу ташрифдан интернатдаги болалар ҳам тарбиячилар ҳам хурсанд бўлишди ва ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика