UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  1 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  6 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12

“Насаф” футбол клуби вакиллари интернат мактабига ташриф буюришди Янгиликлар

“Насаф” футбол клуби вакиллари интернат мактабига ташриф буюришди

Теглар :  Насаф
Бугун мамлакатимиз бўйлаб болажонлар байрами кенг нишонланмоқда. “Насаф” ПФК раҳбарияти ҳам ушбу Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини ўз эътиборидан четда қолдирмайди.

Бугунги болалар байрами куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбариятининг ташаббусига биноан Қарши шаҳридаги кўзи ожиз болалар интернат мактаби тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди. Ушбу интернат мактаби билан “Насаф” клуби ўртасида доимий алоқа ўрнатилган бўлиб, интернат тарбияланувчилари учун “Марказий” стадионга экскурсиялар, “Насаф” футбол мактабига ташрифлар уюштирилиб турилади. Байрамларда эса улар ҳолидан хабар олинади.
 
Бугун ҳам шундай бўлди. Бир гуруҳ “Насаф” ПФК ходимлари халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан яна интернатга ташриф буюришди. У ерда тарбия олаётган болалар билан қизғин суҳбат уюштирилди ва уларга клуб томонидан тайёрланган совға-саломлар топиширилди.
 
Бу ташрифдан интернатдаги болалар ҳам тарбиячилар ҳам хурсанд бўлишди ва ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика