UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  0 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  3 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  3 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:25Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Ҳолод" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  20 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  10 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  30

"Насаф" бугун кечга Тошкентга ташриф буюради Янгиликлар

"Насаф" бугун кечга Тошкентга ташриф буюради

Ўзингизга маълум, эртага яъни 30 июль куни Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви Тошкент шаҳрида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
"Насаф" жамоаси ана шу учрашувни ўтказиш учун бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Бу ҳақда бизга "Насаф" ПФК матбуот хизмати раҳбари Азиз Нурий маълумот берди. "Бугун кечки пайт жамоамиз Қарши-Тошкент ҳаво йўли орқали Тошкентга жўнаб кетишади. Жамоамиз бугун бир марта Қарши шаҳрида ўйин олди машғулотини ўтказишади ва кечга йўлга чиқишади. Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида хабарингиз бор, биринчи даврада "Олмалиқ" сафида фаолият кўрсатган асли жамоамизда ҳам тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов бундан буён "аждарлар" аъзосига айланди. Жамоани расман дарвозабон Ғайратжон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Мирзакамол Камоловлар тарк этишди, улар энди Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзоларидир. "Қизилқум"да шуғулланиб турган жамоамиз аъзоси Элдор Бойматов яна жамоа сафига қайтиш эҳтимоли бор, бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз. Таркибда бошқа ўзгаришлар йўқ. Эртага Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви "Пахтакор" Марказий стадионида кеч соат 19:00да бошланади. Учрашув ўтказилгач "Насаф" яна Қаршига келиб миллий чемпионатимизнинг 14-турига яъни Гулистоннинг "Гулистон" жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўришади. Ушбу учрашув 3 август куни Марказий стадионда бўлиб ўтади", - дейди Азиз Нурий.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан жамоамизнинг эртага бўлиб ўтадиган учрашувда фақат зафар қозонишини тилаб қоламиз
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика