“Насаф” – “Ал Файсали” учрашувига чипталар сотиш жойлари кўпайди

Narzulla Saydullayev
28 янв 2018, 12:14
30 январь куни бўладиган “Насаф” – “Ал Файсали” учрашувига чипталар сотуви давом этмоқда.

Учрашув чипталари бунгача “Марказий” стадион чиптахоналарида ва “Геолог” стадиони чипатахонасида сотилаётган эди.

Клуб маркетинг бўлими бугундан кўчма чиптахоналар ҳам ташкил этди. Айни пайтда шундай чиптахоналар орқали, чипталар эски шаҳар ҳудудидаги кийим-кечак савдо мажмуаси ёнида ва Қарши Давлат университети ёнида сотилмоқда.

Кўчма чиптахоналар, клуб хизмат автобуслари орқали ташкил этилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz