

Мазкур баҳс олдидан "Ал Файсали" мамлакатнинг бошқа клуби "Ал Рамта"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Ал Мансурий ва Муҳаммад Ал Қулуб томонидан урилди.
Шунингдек, жамоанинг чемпионат доирасидаги "Ал Виҳдат"га қарши ўйини бошқа муддатга қолдирилди.
Иорданияликларнинг ливанлик дарвозабони Меҳди Халил эса жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтди ва у Қаршидаги баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" – "Ал Файсали" беллашуви 27 ноябрь куни 19:00 да старт олади.



