МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда
07 июл 2025 18:08
Янгиликлар
МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда
Ҳуқуқлари Туриннинг "Ювентус" клубига тегишли бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Луис Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Ярим ҳимоячи А Серияга ўтишдан олдин Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоасида ўйнаган.
Манбага кўра, Дугласга Англиянинг 3 та клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап "Манчестер Юнайтед", "Эвертон" ва "Фулхэм" ҳақида кетмоқда.
Хавбекнинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. 27 ёшли футболчининг "кекса синьора" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Бразилиялик футболчи А Сериянинг ўтган мавсумида 19 ўйин ўтказиб, 2 марта сариқ карточка олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар