Мхитарян: "Манчестер Юнайтед"да ҳамма нарсадан роҳат оляпман"
04 фев 2017 18:14
Янгиликлар
Мхитарян: "Манчестер Юнайтед"да ҳамма нарсадан роҳат оляпман"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Манчестердаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
"Мен ҳақиқатдан ҳам Манчестердаги ҳаётимдан роҳатланяпман: Машғулот, ўйин - ҳамма нарса. Ҳозир ривожланиш учун тер тўкиб меҳнат қиляпман, чунки бунданда кўпроғига қодирлигимни биламан.
МЮ сафидаги илк учрашувларда бор кучимни кўрсатмадим, аммо ҳар бир баҳсда бор имкониятимни ишга соляпман, чунки мен учун клуб ва мухлислар катта аҳамиятга эга. Ҳар доим ҳам сиз ўйлаган нарсалар содир бўлмайди, аммо ҳаммада қора кунлар бўлади. Бунга тайёр эдим, чунки Дортмунддаги каби вазиятга тушдим. Курашишда давом этиб, кейинги имкониятни кутиш лозим" - дейди Мхитарян.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар