UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  26 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  14 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади" Янгиликлар

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади"

Давралар оралиғида ПРО-Лига "В" гуруҳи иштирокчиси "Ёзёвон" жамоасидан "А" гуруҳи иштирокчиси "Норин" жамоасига кўчиб ўтган дарвозабон Муҳриддин Ахмедов сайтимизга интервью берди.

- Салом Муҳриддин! Янги жамоага мослашиб олдингизми?

- Ассалому алайкум! Раҳмат, ўрганиб қолдим. Умуман олганда "Норин" жамоасида илгари ҳам ўйнаганман, шу боис жамоага тезда киришиб кетдим.

- Давралар оралиғида жамоангизни ўзгартиришингизга нима сабаб бўлди?


- Ҳа, давралар оралиғида "Норин" жамоасидан Рустам Дўрмонов менга қўнғироқ қилиб, қизиқарли таклиф билдирди. Шунингдек, Про-лига "А" гуруҳида  ўзимни синаб кўриш истаги туғилган эди. Чунки, "А" гуруҳида кучли жамоалар билан ўйнаш имконияти бор.

- Сизга Суперлига жамоаларидан таклиф тушмадими?


- Қишда Суперлига жамоаси иштирокчиси "Қўқон-1912" клуби йиғинида иштирок этдим. Илгари бу жамоада ўйнаганман, маълум бир сабабларга кўра, жамоадан кетгандим. Шундан бери аввалги "Биринчи лига" ва ҳозирги "Про-лига" жамоаларида ўйнаяпман. Қишда "Қўқон-1912" жамоаси йиғинида иштирок этганимда тўғриси менга имкон берилмади, дарвозага қўйиб, синовдан ўтказишмади. Мен ўзи қўқонликман, агар "Қўқон 1912" жамоасида ўйнаганимда менга қулай бўларди. Мени нима учун бу чақиришмаганини, йиғин вақтида синаб кўрмаганини тушунолмадим. Футболда ишонч муҳим нарса, мен ўзимга ишонаман, "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб кета оламан.

Нима ҳам дердим, бу тақдир. Айни дамда "Норин" жамоасида ҳамма шароитлар мени қониқтиради. "Ёзёвон" жамоасига ҳам меҳрим баланд, жамоа мухлисларини доим ёдимда сақлайман.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика