UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  7 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади" Янгиликлар

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади"

Давралар оралиғида ПРО-Лига "В" гуруҳи иштирокчиси "Ёзёвон" жамоасидан "А" гуруҳи иштирокчиси "Норин" жамоасига кўчиб ўтган дарвозабон Муҳриддин Ахмедов сайтимизга интервью берди.

- Салом Муҳриддин! Янги жамоага мослашиб олдингизми?

- Ассалому алайкум! Раҳмат, ўрганиб қолдим. Умуман олганда "Норин" жамоасида илгари ҳам ўйнаганман, шу боис жамоага тезда киришиб кетдим.

- Давралар оралиғида жамоангизни ўзгартиришингизга нима сабаб бўлди?


- Ҳа, давралар оралиғида "Норин" жамоасидан Рустам Дўрмонов менга қўнғироқ қилиб, қизиқарли таклиф билдирди. Шунингдек, Про-лига "А" гуруҳида  ўзимни синаб кўриш истаги туғилган эди. Чунки, "А" гуруҳида кучли жамоалар билан ўйнаш имконияти бор.

- Сизга Суперлига жамоаларидан таклиф тушмадими?


- Қишда Суперлига жамоаси иштирокчиси "Қўқон-1912" клуби йиғинида иштирок этдим. Илгари бу жамоада ўйнаганман, маълум бир сабабларга кўра, жамоадан кетгандим. Шундан бери аввалги "Биринчи лига" ва ҳозирги "Про-лига" жамоаларида ўйнаяпман. Қишда "Қўқон-1912" жамоаси йиғинида иштирок этганимда тўғриси менга имкон берилмади, дарвозага қўйиб, синовдан ўтказишмади. Мен ўзи қўқонликман, агар "Қўқон 1912" жамоасида ўйнаганимда менга қулай бўларди. Мени нима учун бу чақиришмаганини, йиғин вақтида синаб кўрмаганини тушунолмадим. Футболда ишонч муҳим нарса, мен ўзимга ишонаман, "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб кета оламан.

Нима ҳам дердим, бу тақдир. Айни дамда "Норин" жамоасида ҳамма шароитлар мени қониқтиради. "Ёзёвон" жамоасига ҳам меҳрим баланд, жамоа мухлисларини доим ёдимда сақлайман.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика