UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  11 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин" Янгиликлар

Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"

Турнинг марказий қарама-қаршилиги бошланишига ҳам оз қолди.

Яйпанда кечадиган "Пахтакор" - "Нефтчи" яъни "Ўзбек Эль Класико"сига қизиқиш катта. Бугунги кунда бу жамоалар тўқнашувида 2000 йилларда бўлгани каби шиддат ёки муросасизлик қайд этилмаётган бўлсада, ном ўз аҳамиятини йўқотмаган. Биз эса мазкур баҳс олдидан ўз вақтида икки жамоа таркибида ажойиб ўйинлар ўтказган Акмал Холматовнинг фикрларини тингладик. 


Нефтчи

Суперлига. 15-тур

12/08/2022, 19:00

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Сардор Собирхўжаев - 29', Драган Черан - 72'

45'
90'
5'  Саламат Қутибоев
24'  Ойбек Қиличев
46'  Сирожиддин Қўзиев (Суннатилла Абдуллажонов)
46'  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев)
62'  Ойбек Қиличев (Фозил Мусаев)
68'  Суннатилла Абдуллажонов
84'  Шаҳзод Убайдуллаев (Абдулло Олимов)
90'  Мирзоҳид Ғофуров
29'  Сардор Собирхўжаев
29'  Пшемислав Банашак
45'  Олександр Насонов
72'  Драган Черан
72'  Сардор Собирхўжаев
75'  Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев)
75'  Икром Алибоев (Диёр Холматов)
82'  Хожиакбар Алижонов (Шерзод Аъзамов)
88'  Достонбек Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев)


— Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнини ҳисобга олганда ҳам бугун қизиқарли беллашув кўрамиз. Чунки "Пахтакор" совринли ўринлар учун, "Нефтчи" элитада ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Очко жуда зарур. Натижага келсак, фикримча хоҳиш юқори бўлган жамоа ғалаба қозонади. 



— Максим Шацких келгач "Пахтакор" ҳужумкор ўйин кўрсатишни бошлади. Гарчи ўйин яхши томонга юз фоиз ўзгармаган бўлсада, ҳужумкорлик ошган. "Нефтчи" эса Виталий Левченко мураббийлигида анча тартибли ҳаракат қилмоқда.Футболчилар руҳий томондан ҳам тетиклашгани сезилиб турибди. Бугун барчасини майдонда гувоҳига айланамиз. 

— "Нефтчи" бугун 12-футболчиси бўлган мухлислари ҳисобига очко олиши мумкин. Яйпандаги стадионга кўплаб фарғоналик ишқибозлар ташрифи кутиляпти. "Пахтакор"да эса Жиззахдаги дурангдан кейин ортга қадам ташлаш хато эканлигини ҳис қиляпти, деб ўйлайман. 



"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?


Абдулазиз Искандаров 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика