UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  0 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  10 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   7 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2

"Мураббий, сиз мендан сардорлик боғичини олиб қўйдингиз ва ўзимни захирага ўтказиб қўйдингиз, аммо барибир раҳмат сизга!" Янгиликлар

"Мураббий, сиз мендан сардорлик боғичини олиб қўйдингиз ва ўзимни захирага ўтказиб қўйдингиз, аммо барибир раҳмат сизга!"

Кевин Стротман "Барселона"ни қабул қилиб олган Рональд Куманга бор ҳақиқатни айтди.

Эркакларча айтилган ташаккур.

Рональд Куман фаолиятида муҳим бурилиш – энди у "Барселона" бош мураббийи. Бу йўлда у Голландия термасидан воз кечишига тўғри келди – мамлакатнинг бош жамоасини Куман 2,5 йил бошқарди. Терманинг деярли барча футболчилари Рональдга ижтимоий тармоқлар орқали омад тилашди. Кевин Стротман уларга ўзига хос тарзда қўшилди.


"Мураббий, сиз мендан сардорлик боғичини олиб қўйдингиз ва ўзимни захирага ўтказиб қўйдингиз, – ёзади Кевин ўз твиттерида. – Аммо сиз туфайли футболчилар ҳам, мухлислар ҳам яна миллий терма жамоа ўйинидан, натижаларидан фахрланиб гапира оладиган бўлдилар. Барчага ушбу жамоанинг бир қисми бўлиш ва бирга ишлаш ёқимли эди.

Сиз голланд футболини унинг қонуний ўрнига қайтардингиз!

Стротман чиндан Кумандан хафа бўлишга сабаблари етарли: Рональд жамоага келгунига қадар Кевин терманинг энг муҳим футболчиларидан бири эди, соғ бўлганда доим майдонга тушарди ва сардорлик боғичи ишониб топширилганди (8 ўйин). Стротман боғични фаолиятини якунлаган (куни-кеча майдонга қайтган) Арьен Роббендан ҳали Дик Адвокат мураббийлигида қабул қилиб олганди.

Кўп ўтмай, миллий терма жамоага Куман таклиф қилинди. У дарҳол Стротманни ўйиндан чиқармади ва инглизларга қарши беллашувда имкон берди, Кевин ўша куни 90 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинчалик Куман жамоаси Стротмансиз яхшироқ ўйнаётгани сезилиб қолди – ярим ҳимоячи 2,5 йилда бор йўғи 3 бор асосий таркибда майдонга тушди. Ва (эътибор беринг) уларнинг биттасигина расмий учрашувда.

Бироқ Куман таркибга ёш футболчилар (мисол учун ван де Бек ва де Йонг)ни кирита бошлади, Депайни қайта кашф қилди (Мемфис Евро-2020 саралашида 5 ўйинда 12 та голда иштирок этди) ва муҳими ижобий натижаларни қайтарди. Миллий терма Куман қўл остида 20 ўйинда атиги 4 бор мағлубиятга учради:

• 0:1 Англиядан – ЖЧ-2018 олдидан ўртоқлик ўйини ва Рональднинг илк учрашуви;

• 1:2 Франциядан – ЖЧдан кейинги Миллатлар лигасининг илк учрашуви. Бундан кейин нидерландияликлар Франция ва Германия бор гуруҳда ғолиб бўлишди;

• 2:3 Германиядан – Евро-2020 саралаш босқичи доирасидаги ўйинда 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, мувозанатни тиклаган голландлар охирги дақиқада учинчи тўпни ўтказиб юбордилар. Жавоб ўйинида муносиб жавоб берилди - 4:2 ҳисобидаги ғалаба;

• 0:1 Португалиядан – Миллатлар лигаси финалида.


Барча мағлубиятлар топ жамоаларга қарши ўйинларда қайд этилган.

Куманнинг терма билан эришган ютуқлари: Ўша эслаганимиз, Миллатлар лигаси финали ва Евро-2020 финал босқичига ишонч билан қўлга киритилган йўлланма – икки бор катта турнирдан четда қолиб кетсангиз, бу ҳам катта ютуқдек қараларкан.

Куман сардорлик боғичини Виржил ван Дейкка топширди. Баъзи ўйинларда Уэсли Снейдер, Дэйли Блинд ва Жоржиньо Вейналдум жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушишди.

Улардан охиргисини Куман ўзи билан "Барселона"га олиб бормоқчи. Вейналдумнинг "Ливерпуль" билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади, музокаралар оғир ўтмоқда ва Жоржиньо терма жамоа мураббийи ортидан йўл олиш эҳтимоли йўқ эмас. Рональднинг трансферлар рўйхатида шунингдек терманинг бошқа бир вакили Донни ван де Бек ҳам бор. 

Ким билади, балки "Барса"ни янги голланд революцияси кутаётгандир. Аммо Стротманни бу ишга қўшишмаса керак.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика