Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"
24 май 2024 23:03
Янгиликлар
Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"
Ўйин ҳақида
- Қўқондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Мезбон мухлислар бугун жуда фаоллик кўрсатишди. "Бухоро"ни ўрганиб чиқдик ва шунга мос тайёргарлик кўрдик. Тўпни кўпроқ олдинда ушлаб турдик. Бу жараён иш берди.
"Бухоро" ўз олдига Суперлига мақсадини қўйган ва таркибга номдор футболчиларни жалб этган жамоа. Уларга қарши ўйинда дуранг қайд этиш ҳам осон эмас. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.
- Биринчи даврадаги ўйин ҳам бугунги каби ўтганди. Икки жамоанинг ҳам ўйин фалсафасидан келиб чиқиб, шунақа ўйин кўраяпмиз десак бўладими?
- Мезбонлар таркибида юлдуз футболчилар бор. Биздаги мақсад ҳам Суперлигага қаратилган.
- Ўйиннинг 85-дақиқасидан бошлаб жамоа ҳужумкорликни оширди. Бу аввалдан тайёрланган режами?
- Бугун бизда 7-8 та футболчиларда шамоллаш бор эди. Тактикани шунга мослаб тайёргарлик кўрдик.
- Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Жамоа ўз майдонига қачон қайтади?
- Майдоннинг ўзи қайтадан тайёрланди. Раҳбарият ҳозир шунинг устида ишлаяпти. Саратондан ўтиб олсак, майдонимиз ўйинлар учун тайёр бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар