UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  150 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  15 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Муҳриддин Зоиров: "Суперлигага чиқиш учун футболчиларда иштиёқ кучли" Янгиликлар

Муҳриддин Зоиров: "Суперлигага чиқиш учун футболчиларда иштиёқ кучли"

Про лига иккинчи турдан ўрин олган "Ғиждувон" - "Шўртан" (1:2) ўйиндан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Муҳриддин Зоиров ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.


-  "Ғиждувон" билан ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйинга ютиш учун чиқандик ва бунга эришдик.

- Бу ўйинда пенальтидан гол ура олмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?  Пенальти тепишни мураббий айтдими ёки ўзингиз тепишга қарор қилдингизми?

- Пеналтини тепишни ўзим ҳоҳладим. Бундай хатолар ҳаммада бўлади. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда гол ураман.

- "Шўртан"да катта ўзгаришлар бўлди. Янги мураббий ҳақида фикрингиз?

- Янги мураббийлар штаби билан ҳаммаси яхши, биз бир жамоамиз.

- Трансфер ойнаси очилган вақти сиз "Машъал"да кўриниш бердингиз. нима учун "Машъал"да қолмай "Шўртан"га қайтдингиз?

-"Машъал"га борганим рост. "Шўртан" раҳбариятлари мен билан боғланиб жамоага кераклигимни айтишди. Кўпроқ вақтим "Шўртан" клуби билан ўтган ва уларнинг юзига оёқ қўйиб кета олмасдим. "Машъал" ҳам яхши жамоа.

-"Шўртан" мавсумни яхши бошлаб олди. Жамоа Суперлигага чиқа оладими?

- Ҳаммаси Оллоҳдан. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.  Суперлигага чиқиш учун футболчиларда иштиёқ кучли.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика