Муҳим трансфер: "Лестер" боғбони "Манчестер Сити"га ўтди
03 авг 2023 11:14
Янгиликлар
Муҳим трансфер: "Лестер" боғбони "Манчестер Сити"га ўтди
Ёрқин дизайнга эга майдонларни яратишда устаси фаранг "Лестер" боғбони Жон Ледвиж клубдаги 10 йиллик фаолиятидан сўнг "шаҳарликлар" сафига ўтаётанини тасдиқлади.
Боғбон "Лестер"га "Ковентри Сити"дан келган ва 2016 йил клуб Премьер-лигада ғолиб чиққан мавсумдаги майдон кўриниши ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Жон Ледвиж турли дизайнлари билан бошқа стадионга қарувчилардан яққол ажралиб турарди. Кейинроқ лига дизайн яратишни тақиқлаб қўйди.

"Лестер"даги 10 йиллик фаолиятим поёнига етмоқда. "Манчестер Сити"да янги боб кутяпти. "Лестер" ҳамиша қалбимда қолади.
Кейинги қадамни босишга қарор қилдим. Эндиликда "Манчестер Сити"да стадион бошлиғи бўламан", – деди Ледвиж.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар