UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  5 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  25 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив" ҳақида фикрларингиз. Бизнинг клубга ўтиш жараёни қандай кечди?

- Авваламбор, барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. Мавсум олдидан бир неча клублардан яхши таклифлар бўлганди. Барчасини кўриб чиқдим ва "Локомотив"нинг таклифини қабул қилдим. Бошқа клубларнинг раҳбарларига ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Локомотив" сиз учун алоҳида чорлов бўла оладими?

- "Локомотив"нинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Сўнгги йиллардаги совринлар барчасидан далолат. Албатта, бу мен учун алоҳида чорлов бўла олади. Айтишим мумкинки, "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлишини кутяпман.

- Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони таркибида ўйнаш қанчалик даражада босим беради?

- Ўзбекистон чемпионатида барча жамоаларда босим бор. Албатта, мухлислар "Локомотив"дан доимо юқори натижаларни талаб қилади. Шу сабабли бу ернинг ҳам босими бор. Буни тезроқ енгиб ўтишга ҳаракат қиламан.

- "Локомотив"даги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир жамоада рақобат юқори даражада бўлади. Барчамиз биламизки - рақобат футболчининг ўсишига сабаб бўлади. Бу доимо футболчининг фойдасига хизмат қилади.

- Ушбу мавсумда "Локомотив" таркибида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- "Локомотив" билан юқори ўринларни қўлга киритишим керак. Клуб раҳбарияти футболчиларга қўйилаётган вазифалар ўзгартирмайди. Шу сабабли ушбу мавсумда юқори темпда ўйин кўрсатишни истайман.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика