UZ

Сўнгги янгиликлар

22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмасман, мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  1 22:50"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  1 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  27 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  2 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  13 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман" Янгиликлар

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман"

Суперлиганинг сўнгги турларига келиб "Қизилқум" кучлилар сафида қолиш учун имкониятини яхшилаб олди.

Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Муҳаммадали Ғиёсов ҳам бу борада ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Бежиз у сайтимиз томонидан 21-тур футболчиси, деб топилгани йўқ. Футболчи "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" дарвозаларини ишғол қилди. Муҳаммадали Ғиёсов майдонга тушган сўнгги 3та ўйинда "Қизилқум" мағлубиятга учрагани йўқ. Аслида "Бухоро" тарбияланувчиси ҳисобланган қаҳрамонимиз 2020 йил Жамшид Саидов қўл остида Суперлигада дебют қилган. Ўтган икки мавсумни эса "Олимпик" сафида ўтказди. 

- Иккинчи даврада "Қизилқум" сафида ўзингизни кўрсатишни бошлаяпсиз. Бу жамоани тўғри танлаганингизданми ёки мослашиш тез кечганиданми?

- Мавсум бошида фаолиятимда жуда кўп қийинчиликлар бўлди. Кетма-кет қизил карточкалар олишим натижасида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. "Қизилқум" қийин вазиятда бўлгани учун ёрдам беришни истадим. Жамоани Суперлигада олиб қолиш учун мотивация кўпроқ эди. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Вазифани ҳали бажармадик. 

- "Қизилқум"нинг элитадан тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлиб турганди. Лекин кетма-кет муҳим очколардан сўнг кўтарилиб олди. Бундай иштиёқ ва ишонч қайси ўйиндан сўнг пайдо бўлди?

- Иштиёқ кеча ёки бугун уйғонмади. Бизда бу нарса аввалдан бор эди. Шунчаки битта ғалаба керак эди, холос. Иккинчидан янги келган футболчилар бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак эди. 

- Олдинда жамоани асосий рақобатчилари  "Олимпик", "Турон" ва ОКМК, "Нефтчи" билан ўйинлар кутмоқда. "Қизилқум" Суперлигада қолиш вазифасини муддатидан олдин бажара оладими?

- Ҳар бир жамоалар ўз услубига эга. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажара оламиз. 

- Аслида бухоролик ҳисобланасиз. Лекин клуб ҳар доим ҳам ўзининг иқтидорларини пайқамайди ва улар бошқа жамоаларда очилади.  Клуб билан алоқалар сақланиб қолганми ва таклиф бўлганми?

- Ҳозир ҳам клуб билан алоқаларимиз яхши. "Бухоро"дан кетганимдан сўнг таклиф бўлмаган. Умуман маҳаллий футболчиларнинг майдонга тушмаслигига тўғри қарайман. Майдонда ким кучли бўлса, ўша ўйнаши керак. 

- "Олимпик"ка келгунингизга қадар "Бухоро"да тўп тепгансиз ва 2020 йил айнан Жамшид Саидов қўл остида дебют қилгансиз. Муҳаммадали Ғиёсовни  аслида ким кашф қилган?

- Суперлигада Жамшид Саидов ва Александр Хомяков бошчилигида дебют қилгандим. Кашф қилганга келсак, Алберт Борисович Ляпин, Тимур Кападзе ва Жамшид Саидовга раҳмат айтаман. 

- "Олимпик"да қайси камчиликларингиз тўғирланди ва ўйлаган режаларингиз амалга ошдими?

- Бу жамоада кўп нарса ўргандим. Тимур Кападзе ақлли ўйнашни ўргатдилар. Жамоа билан барча диққатим ўйинда бўлишни айтардилар. Режаларга келсак, бу ҳали бошланиши. Орзу ва режаларим ҳозир сир. Лекин тўхтаб қолмасдан узоққа боришни мақсад қилганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика