UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  9 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  6 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  6 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  16 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10

МТЖ машғулотларидан онлайн репортаж якунланди Янгиликлар

МТЖ машғулотларидан онлайн репортаж якунланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугунги машғулотлар Тошкент вақти билан соат 11:45да бошланди. Сайтимизда илк маротаба ушбу машғулотлар жараёни онлайн репортаж тарзида олиб борилди.


13:25. ФИНИШ!




13:22. Шу жумладан футболчилар ҳам




13:20. Нестеров ва Суюнов. Машғулот сўнггида оёқларини чўзишяпти




13:15. Мана шу олти кун давомида Бахтиёр Ашурматов Аҳмедов билан бирдек машғулот ўтказди. Одил 3 км чопган бўлса, Ашурматов ҳам шунча чопди. Бежизга бу футболчи фаолиятини юқори нотада тугатмади. Ҳамма гап ёшликдаги меҳнатда!




13:10. 3 кун давомида машғулотларни якка тартибда ўтказган Жасур Ҳасанов ҳам бугундан бошлаб тўп билан ишлашни бошлади. Одил иккиси ким ўзарга ўйнашяпти. Ҳавода тўпни дарвозага тушириш, устунни пойлаш.




13:05. Жисмоний машқлар давом этяпти. Орада 10 дақиқа танаффус бўлди, бундан футболчилар "квадрат" ўйнаш орқали фойдаланишяпти. Бу қизиқ ўйин. 6 нафар футболчи 2 нафар жамоадошини ўртага олиб, тўп билан алдашади. Агар тўпга 25 маротаба тегинишда ҳам ўртадаги футболчи уни олиб қўя олмаса, шу вазифани икки маротаба бажаради.




12:58. Пётр Гизимчук, ҳа-ааа......




12:52. Бу бир жамоа ва унда сен-мен деган тушунча йўқ! Оператор Жамол ака, Миржалол аканинг ёнида.




12:47. Машғулотларда ҳамма иштирок этяпти. Массажчи Абдулла ака Жепаровга кўмаклашяти




12:42. Дунёга машҳур баланд минора машғулот майдонидан шундоқ кўриниб турибди




12:37. Турсуновнинг тандеми Иброҳимов




12:32. 60-ўйинини ўтказган Анзурга қолганлар, юқсин-юқсин қилишяпти




12:26. Дарвозабонларимиз ҳам бир хилда жисмоний меҳнат қиляптилар.




12:20.
Александр Волков ва Шуҳрат Мақсудов бир гуруҳ билан, Қосимов ва Ашурматов иккинчи гуруҳ билан шуғулланяптилар




12:15. Кеча терма жамоа базасига етиб келган Рустам Акрамов, "Ал Шабаб" - "Ал Айн" ўйинида иштирок этган Азиз Ҳайдаров билан суҳбатлашяпти. Бугун мураббийлар Азизга дам беришган.



12:09. Сервер Жепаров эса машғулотнинг иккинчи кунида оёғини шикастлаб олган эди. Шу боисдан якка тартибда югуряпти



12:00. Суюнчи.... Одил Аҳмедов УМУМИЙ гуруҳга қўшилди. 6 кун давомида якка тартибда шуғулланган Одил Аҳмедов бугун илк маротаба тўп билан ишлашга киришди.



11:48. Миллий терма жамоамиз "Ал Васл" стадионига етиб келди.



11:30. Терма жамоамиз машғулот ўтказиш учун стадионга кетмоқда...




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика