Моуринью Стерлингга қизил карточка кўрсатилмаган вазият ҳақида гапирди
03 фев 2020 13:24
Янгиликлар
Моуринью Стерлингга қизил карточка кўрсатилмаган вазият ҳақида гапирди
"Йигитлардан кўнглим тўлди. Айрим вазиятларда омадимиз келди, лекин бошқа томондан Раҳим Стерлинг VARдан кейин қизил карточка олмаганда омадимиз келмади. Бу яққол кўриниб турганди. Агар биз 75 дақиқа давомида кўпчилик бўлиб ҳаракат қилганимизда бошқача ўйин бўларди.
Бундай вазиятлар учун майдондан четлатишганларини аллақачон кўрдим. Масалан, "Челси"га қарши ўйинда Сон билан шундай бўлганди.
Йигитлар жуда ажойиб ўйнашди. Пенальтидан кейинги сейв ишониб бўлмас чиқди ва бу яратганнинг иродаси. Чунки, у ерда пенальти бўлмаслиги керак эди.
Бергвейннинг голи? У шундай зўр ўйнади-ки, ажойиб дарвозабон ҳам бу зарбани қайтара олмади.
Топ-4га кириш қийин бўлади. Биз учта мусобақада қатнашаяпмиз. Лекин, бу биз учун яхши уикенд бўлди", - дея Моуриньюнинг сўзларини келтирди "Sky Sports".
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг бошида Стерлинг Деле Аллига нисбатан жуда қўпол ўйнади. Бош ҳакам Майк Дин эса VAR тизими маслаҳатидан кейин Раҳимга бор йўғи сариқ карточка кўрсатди.
Фикрлар