UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  2

Москвада FIFAнинг навбатдаги конгресси ўз ишини бошлади Янгиликлар

Москвада FIFAнинг навбатдаги конгресси ўз ишини бошлади

Бугун Россия пойтахтида Халқаро футбол федерациялари Ассоциацияси (FIFA)нинг 68-конгресси бошланди.

Ушбу конгресс кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала - 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун мезбонни аниқлашдан иборат. Москва шаҳридаги "Экспомарказ"да бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, шунингдек, ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаевлар ҳам иштирок этишмоқда. Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам конгрессга ташриф буюрди ва чиқиш қилди.


Маълумот учун, ЖЧ-2026 баҳсларига мезбонлик қилиш учун АҚШ-Мексика-Канада ва Марокаш мамлакатлари кураш олиб боришмоқда. Қайд этиб ўтиш лозимки, бунгача хеч қачон учта мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилмаган. Мезбонлик учун номзодларни танлашда Европа ва Осиё мамлакатларидан номзодлар қабул қилинмаган. Чунки, яқинда старт оладиган Мундиал Россияда, 2022 йилги жаҳон биринчилиги эса Қатарда ўтказилади.

Конгресс кун бўйи давом этади. ЖЧ-2026 мезбонини аниқлаш кун тартибининг 13-масаласи ҳисобланади. Шунингдек, бугун 69-Конгрессга Париж шаҳри мезбонлик қилиши ҳам расман эълон қилиниши кўзда тутилган. Қолаверса, иштирокчилар ЖЧ-2018га тайёргарлик, 2017 йилги молиявий якунларга оид масалаларни ҳам муҳокама қилишади.

Эслатиб ўтамиз, эртага Москвадаги "Лужники" аренасида жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда мезбон Россия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинни FIFAга аъзо барча Кондеферациялар раҳбарлари қаторида Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика