UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Мўмин Мелиев: “Машъал” карантиндан кейин ҳам мухлисларни хурсанд қилиш ва ғалаба учун ҳаракат қилади” Янгиликлар

Мўмин Мелиев: “Машъал” карантиндан кейин ҳам мухлисларни хурсанд қилиш ва ғалаба учун ҳаракат қилади”

Муборакнинг “Машъал” жамоаси футболчиси Мўмин Мелиев карантинда нималар билан машғул бўлаётгани ва жамоасининг дастлабки турлардаги натижалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳозирги шароитда оилам даврасида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб ўтирибман. Мураббийларимиз ҳар кунлик машғулотларни ёзиб жўнатишмоқда. Биз футболчилар учун спорт формамизни ушлаб туришимиз муҳим аҳамият касб этади. Бу кунлар ҳам тез орада ўтиб кетишига ишонаман. Фақат, тартиб қоидага риоя қилиб бироз сабр қилсак ҳаммаси ортда қолади. Албатта, кўпчилик жамоамиздан бундай стартни кутмаганди. Мавсумни яхши бошладик. 

Карантидан кейин ҳам ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ва юқор ўринлар учун интилишга ҳаракат қиламиз. Менимча, коронавирусдан кейин бари изига тушиб кетишини кутмоқдаман. Биздан талаб қилинадиган нарса майдонга чиқиш ва ўз ишимизни астойдил бажариш. Биринчи турда очилиш учрашувида ўз майдонимизда ғалабани нишонладик. Иккинчи турда сафарда “Бунёдкор”га қарши муносиб кураша олдик деб ўйлайман. Футболда ғалаба ва мағлубият доим бирга юради. Мухлисларимизни бирдамликка чорлаб қоламан”,- деди иқтидорли футболчи.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика