Мойес: "Янги футболчи сотиб ололмасак ҳам ҳозирги такиб чемпион бўла олади"
29 июл 2013 12:21
Янгиликлар
Мойес: "Янги футболчи сотиб ололмасак ҳам ҳозирги такиб чемпион бўла олади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес, агар клуб ўзи реъжалаштираётган футболчиларини сотиб ололмай қолган тақдирида ҳам ҳозирги такб билан чемпион бўла олишига ишончи комил эканини таъкидламоқда, дея хабар беради Sky Sports.
Айни ваытда "МЮ"нинг рансфер бозоридаги асосий ўлжаси "Барселона" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бўлиб турибди. Ундан ташқари Мойес ўзининг "Эвертон"даги дшогирдлари Бейнс ва Феллейниларни ҳам "Юнайтед" таркибида кўришни истамоқда.
"Ҳозирги мавжуд таркиб, якунланган мавсумда энг яқин таъқибчисидан 11 очко ўтиб кетиб, чемпионатни жадвалнинг энг юқори поғонасида якунлаган йигитлардан иборат эканини унутмаслик лозим. Шунинг учун ҳам мен бу таркибга тўлиқ ишонаман.

"Гарчи биз янги футболчиларни жамоага қўшиб ололмаган тақдиримизда ҳам исталган рақибга қаршилик қила оламиз", деди Мойес.
Фикрлар