Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди
03 сен 01:15
Янгиликлар
Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди
Гюндоган турк гранди сафига бориб қўшилди.
34 ёшли германиялик ярим ҳимоячи турк клуби билан 2027 йил ёзигача шартнома тузди. "Галатасарой" "Сити" Илкайни бепул қўйиб юборганини маълум қилди. Туркияда Гюндоган йилига солиқлар чегирилгандан сўнг 4,5 миллион евро даромад олади.
Гюндоган "шаҳарликлар" таркибида икки давр мобайнида (2016-2023, 2024-2025) 14 та соврин, жумладан, АПЛда 5 та чемпионлик ва Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
У клуб сафида барча турнирлар доирасида 358 та ўйин ўтказиб, 65 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар