UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  4 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3

Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"

2026-йилги U-23 Осиё кубоги саралаш босқич “E” гуруҳи учрашувлари олдидан жамолалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

— Аввало, саралаш босқичи иштирокчиларини самимий қутлайман. Ушбу турнир юқори даражада ташкил этилишига ишонаман. Умид қиламанки, ўйинлар томошабоп ўтади, ғалаба эса энг кучли жамоага насиб этади.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси футбол иттифоқига юқори даражадаги ташкилотчилик учун миннатдорлик билдираман. 

Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди ва мусобақага жанговар ҳамда жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда етиб келди.

Таркиб ҳақида

— Ёшлар терма жамоаларидаги давр футболчиларимиз учун миллий жамоага ўтиш босқичи ҳисобланади. Бир қатор футболчилар аллақачон асосий терма жамоа сафида майдонга тушмоқда. Биз уларни яна U-23 жамоасига жалб этмасликка ҳаракат қиламиз ва буни тўғри ёндашув, деб ҳисоблайман. Чунки миллий жамоага футболчиларни етказиб бериш олдимиздаги асосий вазифалардан бири.

Шу боис биз янгиликлар яратишга интиляпмиз. Ёш футболчилар аста-секин миллий терма жамоага ўтиш имкониятига эга бўлишмоқда. Масалан, илгари ёшлар сафида ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев бугун миллий терма жамоада ўз ўрнига эга. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шундай, истеъдодли ёш футболчиларга имконият яратиб беришдир.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика