UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  32 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Туркманистон – Ўзбекистон 1:2

Голлар: 0:1 – 37, Игорь Сергеев (Руслан Жиянов), 0:2 – 44, Игорь Сергеев (пенальти), 1:2 – 84, Дидар Дурдиев (пенальти)

Туркманистон: 22.Расул Чариев (1.Рустем Аҳаллиев, 62), 7.Алтимурат Аннадурдиев (13.Михаил Титов, 56), 2.Гучимурат Аннагулиев (15.Вепа Жумаев, 56), 3.Иляс Тойжанов, 5.Абди Башимов, 12.Ибрайим Тиркишов, 14.Шаназар Тиркишов (19.Бегенч Акмаммедов, 77), 17.Мирза Бекназаров (8.Аҳмет Атаев, 71), 20.Арзигули Сапаргулиев, 21.Язгилич Гурбанов (10.Раҳман Муратбердиев, 56), 23.Велмират Баллаков (11.Дидар Дурдиев, 77)

Захира: 6.Бердимурат Режебов, 9.Гурбан Аннаев, 16.Муҳаммад Овезов, 18.Иляс Сапармаммедов, 24.Шамаммет Хидиров.

Ўзбекистон: 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17.Абдурауф Бўриев (9.Одил Ҳамробеков, 46), 18.Абдулла Абдуллаев, 21.Игорь Сергеев (7.Отабек Шукуров, 85), 24.Иброҳимҳалил Йўлдошев (13.Шерзод Насруллаев, 74), 26.Диёр Холматов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 85), 27.Дилшод Комилов, 28.Алишер Одилов (11.Остон Ўрунов, 74), 31.Руслан Жиянов (20.Ҳожимат Эркинов, 74)

Захира: 1.Ўткир Юсупов, 30.Алибек Давронов, 8.Жамшид Искандеров, 10.Азизжон Ғаниев, 32.Ҳусайн Норчаев, 25.Авазбек Ўлмасалиев.  

Огоҳлантириш: Шаназар Тиркишов (43)

Четлатиш: Фарруҳ Сайфиев (59)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. Ўруновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини жарима майдонида турган Насруллаев дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўрунов рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам офсайд қайд этилганини таъкидлади.

85. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш.

84. ГОЛ! Дурдиев пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни қисқартирди!

Ҳакам қарори: пенальти.

82. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Унга эътироз билдирган Туркманистон ёрдамчи мураббийи майдондан четлатилди.

80. Дурдиев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

77. Туркманистон таркибида икки ўзгариш.

Бугунги ўйинни 2037 нафар томошабин бевосита "Олимпия" стадионидан кузатмоқда.

74. Ўзбекистон таркибида уч ўзгариш.

71. Туркманистон таркибида ўзгариш.

62. Туркманистон термасида ўзгариш.

59. Туркманистон дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатгани учун Фарруҳ Сайфиев майдондан четлатилди. 

56. Туркманистонда учта ўзгариш.

50. Жияновнинг бурчакдан узатмасини Сергеев бош билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

50. Сайфиев ва Сергеев рақиб жарима майдонига кириб борди, рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

44. ГООООООЛ! Сергеев пенальтидан дублни расмийлаштирди! Туркманистон дарвозабони тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.

Ҳакам қарори: пенальти!

41. Туркманистон дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин, тўп Велмират Баллаковнинг қўлига тегди, ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқмоқда.

37. ГООООООЛ! Сергеев ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасининг пастки бурчагига жойлаб қўйди!

37. Сайфиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Чариев эгаллади.

28. Бекназаровнинг жаримадан узатмасини Абдуллаев қайтарди.

24. Одиловга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

22. Ўзбекистон жарима зарбаси амалга оширди. Узатмани рақиб дарвозабони урибб юборди.

20. Аннадурдиевнинг зарбаси ноаниқ.

19. Абдуллаевга нисбатан ҳужумда фол ишлатилди.

11. Сапаргулиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди.

7. Туркманистон дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

3. Комилов шеригини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, аммо Туркманистон дарвозабони кетма-кет икки марта бош билан қайтарди. 

1. Юртимизда куз фасли бошланди, янги ўқув йили бошланди, тирбандликлар бошланди... Ушбу гап якунланишига ғалабали серия деган жумла етишмаяпти.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон оқ, Туркманистон яшил рангли либосларда ҳаракат қилади. 

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика