UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  0 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  8 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  2 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  8 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  2 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди" Янгиликлар

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Ўмон – Қирғизистон учрашувидан сўнг икки жамоа устозлари фикрлари билан ўртоқлашди.

Дастлаб Қирғизистон бош мураббий Урмат Абдуакимов фикрларини билдирди. 

"Биринчи навбатда йигитларга майдонда борини бергани учун раҳмат айтаман. Бугун яхши ўйин кўрсатишди дея оламан. Лекин бизнинг ғалабамизни ўғирлашди. Буни кўриб чиқиш керак. 3 та гол уриб 1:2 ютқазиш аламли. Оғир мағлубиятни қабул қилиб олдик, чунки мақсадимиз юқори эди. Лекин олдинда яна битта Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз",- дейди Урмат Абдукаимов.

- Охирги дақиқаларда жамоага нима етишмади?

- Қийин вазият. Майдонга халқаро майдонда тажрибаси камларга имконият бердик, шу боис тажриба етишмади. Боз устига марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ 2 та режалаштирилмаган ўзгариш қилдик. Қийин рақиб билан ўйинда осон бўлмайди. Стандарт вазиятлардан кўп гол ўтказяпмиз. Буни кўриб чиқиш керак. 

- Кожонинг ҳисобга олинмаган голини қайтадан кўрдингизми?

- Тасвирларни энди кўриб чиқамиз. Саволлар бор албатта. Аммо захира ўриндиғидан туриб кўриш бошқача хулосаларни беради. Айниқса сизга қарши қарорлар қабул қилинса.

- Бир ярим йил олдин Осиё Кубогида Ўмон билан дуранг ўйнагандинглар. Бу вақт ичида Қирғизистон терма жамоаси қанчалик кучайди, нималар ўзгарди?

- Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида қатнашиш катта тажриба берди. Муносиб натижалар қайд этдик. Дебютимиздан ҳеч ким бундай натижалар кутмаганди. Биз янада кучли жамоага айландик деган бўлардим. Мазкур турнирда таркибимиз тўлиқ эмас, чунки тажрибали футболчилар етиб келмаган. Бу орқали ёшларга имконият бермоқдамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика