UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  0 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  5 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади" Янгиликлар

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади"

"Олимпик" Суперлиганинг навбатдаги турида ОКМК билан куч синашди (0:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев фикрларини билдириб ўтди.

- "Олимпик" дастлабки икки турни юқори кайфиятда ўтказган эди. Лекин бугун кўп нарса ўхшагани йўқ...

- Омад етишмади, деб ўйлайман. Вазиятларни якунига етказишда хатоларимиз бўлди. Айрим паллаларда рақибдан устунлик қилган бўлсакда, гол ура олмадик. 

- Жамоадаги футболчиларда ҳали ҳам қиззиқонлик, шошқалоқлик бордек. Карточкалар кўп бўляпти. Бу омил салбий таъсир қилмайдими? Бугун ҳам йўқотишлар ўрни сезилди...

- Ўйин темпини ҳакамлар бошқаради. Агар ўйин темпини бир маромида олиб боришса, карточкалар бўлмайди. Ўтган ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 

- U-20 терма жамоамиз финалда Ироқ билан ўйнайди. Финал ҳақида ҳам, Ироқ ҳақида ҳам тасаввурга эгасиз...

- Бир нарсани айтишим мумкинки, финал унгача босиб ўтилган йўлдан фарқ қилади. Алоҳида тайёргарлик талаб этилади. Укаларимга рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушишларини, провакацияга учмасликларини маслаҳат берган бўлардим. Ироқ провакациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика