

Оле Гуннар Сульшер жамоаси кутилмаганда Истанбулда "Ризеспор"га мағлуб бўлди. Самет Акайдин 61-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди, Жоау Марио эса уч дақиқада ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Али Соу 90+1 дақиқада гол уриб, меҳмонларнинг ғалабасини таъминлади.
"Ризеспор" сафида ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов 87-дақиқада захирадан майдонга туширилди.





