А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди

1 ноя 2026, 02:50
Италия А Серияси 10-тур доирасидаги "Милан" — "Интер" ўйини бўлиб ўтди.

Кристиан Пулишич (4-дақиқа) ва Адриен Рабьо (10) жамоаси учун тезкор голларни уришди. Шундан сўнг Алессандро Бастони ҳисобни қисқартирди. Аммо, шундан сўнг Диего Морейра “Милан”нинг учинчи голини урди (43). Иккинчи бўлимда дарвозаларга голлар урилмади.

“Интер” 10-турдан сўнг 25 очко билан иккинчи, “Милан” эса 21 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Жадвални 9 ўйиндан сўнг 25 очко билан “Лацио” бошқармоқда. “Рома” ҳисобида 10 ўйиндан сўнг 24 очко бор.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia