UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дастлабки дақиқаларда ўтказиб юборган голимиз туфайли ўйинга тузилган режамиз ўзгариб кетди. Йигитлар шошиб қолишди. Муҳими бугун уч очкони қўлга киритдик. "Хоразм" яхши шаклланган жамоа эканлигини йигитларга ҳам айтган эди" - дейди Камолиддин Тожиев бугунги баҳс ҳақида.


- "Пахтакор" биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар уюштирди ва "Хоразм"ни ҳимояланишга мажбур қила олди. Танаффусдан кейин эса "Хоразм" кўплаб вазиятлар яратди ва менинг назаримда устунлик қилди. Иккинчи таймда жамоангиз ўйини сустлашганига нима сабаб бўлди?

- Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Бугунги баҳс аввалги ўйинларга қараганда қийинроқ кечди. Рақиб ҳам вазиятлар ярата олди, аммо якунда биз гол уриб кетдик. Чарчоқ аломатлари ҳам сезилмоқда.

- Жонатан Луис жароҳат олиб майдонни тарк этди. Дарвозабоннинг ҳолати қандай?

- Жиддий жароҳат эмас. Тўпиғини қайириб олган, холос. У кейинги учрашувларга тайёр бўлади. Назаров эса шамоллаб қолган.

- Ҳожиакбар Алижонов бугунги ўйинга захирадан қўшилди. Алижоновда жароҳат борми?

- Ўтган учрашувда жароҳат олган эди ва биз уни биринчи бўлимдан сўнг алмаштирган эдик. Бугун эса таваккал қилиш нотўғри эди, аммо барибир майдонга туширишга мажбур бўлдик. Олдинда терма жамоамиз ўйини ҳам бор. Алижоновни терма жамоа учун ҳам асрашимиз керак.



- Ёш ҳимоячи Дилшод Абдуллаевга сўнгги учрашувларда имконият бермоқдасиз. Абдуллаевни кўпчилик ёш ва иқтидорли ҳимоячи деб билади, аммо бугунги кунга қадар у асосий жамоада ўз имкониятига эга бўлмаётган эди. Ёш ҳимоячининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Уни олдин ҳам ўйнатганмиз. Кам бўлса ҳам ўйин амалиётига эга бўлганди. Ёш футболчиларга барқарорлик керак. У жуда маҳоратли ва келажакда терма жамоамизга ҳам чақирилади.

- Олдинда ФИФА кунлари бор. "Пахтакор" жамоаси ушбу танаффусдан қандай фойдаланмоқчи? ФИФА кунларида давомида Педру Морейра жамоага қайтиб қолиши мумкинми?

- Биз ҳам шуни ўйлаб турибмиз. ФИФА кунлари давомида йигитларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаб олмоқчи эдик, лекин ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади. Ўринбосарлар таркибидан еттита футболчи ёшлар терма жамоасига чақирилган. Жамоада бор-йўғи 15та футболчи қолади. Шу таркиб билан ҳам йиғин ўтказамиз, бироқ асосий футболчиларимиз терма жамоа сафида бўлишади.

- Ўзбекистон Суперкубоги финалидан кутилмаларингиз қандай?

- Суперкубок ҳар доим бир ўйиндан иборат ва ким ғалаба қозониши қизииқарли. Ўйин чиройли бўлади деб ўйлайман. Ахир финал баҳси.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика