UZ

"Mixed zone". Аббос Файзуллаев: "Майдоннинг чими яхши ҳолатда эмасди, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди" Янгиликлар

"Mixed zone". Аббос Файзуллаев: "Майдоннинг чими яхши ҳолатда эмасди, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди"

Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони учрашувидан кейин термамиз ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев махсус ҳудудда фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бугун ғалаба қозониб, мусобақа бош совринини мухлисларимизга тақдим қилмоқчи эдик. Начора, ҳаётда мағлубият билан ғалаба ёнма-ён юради. Тўғри, ҳозирда мағлубиятни қабул қилиш қийин. Лекин бундан сабоқ олиб, келгуси турнирлар учун хулоса чиқарамиз. Ҳаётда йиқилган одам қайта тура олиши керак. Биз кучли бўлиб қайтамиз. 

- Майдоннинг чими жамоани қониқтирдими?

- Тўғрисини айтсам, ундан қониқмадим. Чунки майдоннинг чими яхши ҳолатда эмасди. Лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Шунга қарамай, ўйин сўнгигача боримизни бердик. 

- Бугун терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар уюштириб, гол уролмади. Рақиб эса кам сонли қарши ҳужумлардан тўп киритди. Жамоага нима етишмади?

- Албатта, футбол қоидаси шу — вазиятлардан унумли фойдаланиб, кўп гол урган жамоа ғалаба қозонади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика