UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  0 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  9 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  5 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181

Миржалол Қосимов «Бунёдкор» - «Ал Фатҳ» учрашувини стадионда томоша қилди Янгиликлар

Миржалол Қосимов «Бунёдкор» - «Ал Фатҳ» учрашувини стадионда томоша қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 16 апрель куни ОЧЛ-2014 5-тури доирасида ўтказилган «Бунёдкор» – «Ал Фатҳ» учрашувини бевосита стадионда томоша қилди.
Ўтган ҳафтада расман Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилган ва эндиликда фақат миллий терма жамоада фаолият олиб борадиган Қосимов, «Бунёдкор» клуби иштирокидаги ўйинда миллий терма жамоага номзод бўлган футболчиларнинг ўйинини кўздан кечирди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Май ойи бошларида миллий терма жамоа ушбу ўйинлар олдидан Тошкентда йиғин ўтказади. Бунгача эса Қосимов миллий терма жамоага номзод бўлган футболчиларнинг ўйинларини бевосита стадионларда кузатиши режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 финал босқичи ўйинларигача бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика