UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Мали U-23 терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  3 15:58Суперлига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:45Руни орзусидаги жамоа ҳақида айтди  1 15:07Хуммельс Германия термасининг "Евро" учун қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди  4 14:49Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?  4 14:10Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  4 13:48Ўзбек футболида ғайритабиий воқеа содир бўлди  5 13:39"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 13:18Суперкубок олдидан. Тўлабек Акрамов: "Бугун нейтрал мухлислар ютади, чунки..."  6 12:50Расман: Жорже Жезуш "Ал Ҳилол" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди  0 12:36Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?  7 12:17Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади  1 12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  3 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  7 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  8

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими ўйинда ўзимиз истаган натижага эришдик. Албатта ўзига яраша қизиқарли ўйин бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" яхши жамоа, ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатиб келади. Четлатишдан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

- ОКМК ўйинда устунликка эга бўлди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бордек.

- "Бунёдкор" посбони Сарвар Каримов ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. 2-3 та яққол голли вазиятларни қутқара олди. 

- Бутун ўзбек футболида вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммосига кўзга ташланаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Насиб қилгани бўлади. Баъзан йўқ жойдан голлар бўлади. Баъзида эса яққол вазиятлар голга айланмай қолади. Ҳужумчилар бўйича муаммоларимиз бор. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак. 

- ОКМК стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб келади. Бугун жамоангиз бу борада оқсагандек кўринди.

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Балки гол бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳар бир вазият бўйича машғулотларда ишлаймиз.

- Рубен Санчес қўлтиқтаёқда юрибди. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?

- У ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Сабаби у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
29 мар 22:56:41
Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
   
30 мар 02:20:24
Haqiqat-2
Jamshid Abdusamadov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
Яхши савол
   
29 мар 22:46:59
Uz paxtakor Uz
Тугри Укам гапирвосан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика