UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  14 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари Янгиликлар

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари

Теглар :  ОКМК
Хабарингиз бор, ОКМК футбол клуби бу йилдан бошлаб болалар ва ўсмирлар футболига бўлган эътиборини жадаллик билан кучайтирди.

Бунда клуб тизимидаги барча ёш тоифадаги жамоаларда селекция сиёсати тубдан ўзгариши натижасида асосий урғу ёшларга қаратилганлигини кўриш мумкин.

Бунинг яққол намунаси сифатида ОКМК футзал жамоаси таркиби кескин ёшартирилишига қарамасдан, жамоа ўз барқарорлигини сақлаб қолди. Шунингдек, футзалчиларимиз яқиндагина якунланган мавсумда бронза медалларини қўлга киритди.

Футбол бўйича эса U-21 жамоаси таркиби иқтидори юқори бўлган ўсмирлар ҳисобига бойитилди ва бу ўз самарасини узоқ куттирмаган ҳолда ёшларимиз мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

ОКМК ФК асосий таркиби ҳам мавсумлар оралиғида бир қанча ўзгаришларни амалга оширди. Ёши каттароқ бўлган футболчилар билан хайрлашилди ҳамда сафимиз келажакни ўйлаган ҳолда иқтидорли ёш футболчилар ҳисобига тўлдирилди. Ҳозирда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз рақобатбардош бўлган Суперлига мусобақасида барқарорликни сақлаб, пешқадамлар қаторида бормоқда.

U-19 мусобақасида ОКМК клуби раҳбариятининг ташаббуси билан 16-17 ёшли ўсмир тарбияланувчиларимиз иштирок этишмоқда. Албатта, бундай ислоҳотлар ҳам келажакни ўйлаб босилган қадамлардир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, «ОКМК-W» аёллар жамоаси Олий лигада ғолиблик учун жиддий курашмоқда. Аёллар жамоамиз фаолияти юртимизда энг намунали 2-3 клубдан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

Умуман олганда, ОКМК футбол клубининг деярли барча жамоалари барқарорликни сақлаган ҳолда ўзлари иштирок этаётган мусобақаларнинг совринли ўринлари учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шундан келиб чиқсак, келажагимиз бўлган ёшларга эътибор тубдан ўзгариб, яратилган ва яратилаётган шарт-шароитлар кўзни қувнатади.

ОКМК ФКнинг 2024 йилдаги энг йирик лойиҳаларидан бири бу – футбол академиясига тамал тоши қўйилгани бўлди. Клуб футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич мослаштирилиб борилади.

Шу бугундан эътиборан ОКМК футбол академияси фаолияти қай тарзда шакллантирилиши, унинг мақсад ва режалари, катта мақсадли тизимнинг барпо этилиш жараёнлари кенг ёритиб борилади. Бу борада клуб академияси фаолиятини кенг ёритиб бориш учун алоҳида матбуот котиби ҳам ишга қабул қилинган.

Қуйидаги видеолавҳада  ОКМК футбол академияси иш жараёнларини қандай тартибга солмоқчи эканлигидан бошлаб, академия келажакда қандай кўринишга эга бўлиши ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика