UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  113 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  0 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  4 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  10 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  1 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  16 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади Янгиликлар

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади

17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида 18 апрелдан эътиборан мамлакатимизда коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси карантин тартибига амал қилган ҳолда миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларида тиббий назоратга янада жиддий эътибор қаратишга киришди.

Хусусан, Про лиганинг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувидан бошлаб стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилди.

Шунингдек, ҳозирда стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг албатта тиббий ниқобда бўлишлари талаб қилинмоқда.

Бу борада учрашувларни ташкил этишга бевосита масъул бўлган ЎзПФЛ комиссарларининг умумий масъулият ва мажбуриятлари янада ортади. Шу сабабли ўйинолди ва ўйин кунги тадбирлар давомида учрашув иштирокчилари ва мухлисларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини ташкил этиш юзасидан бугун ЎзПФЛ учрашув комиссарлари учун махсус семинар ўтказилди.

Эндиликда барча мусобақалар доирасидаги ўйинларда мухлисларнинг ижтимоий масофани сақлашларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бўйича ЎзПФЛ комиссарлари Санитария эпидемиология хизмати билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўйин олдидан ҳар икки клуб вакиллари билан ташкилотчилик масалалари юзасидан ўтказиладиган одатий йиғилишда бундан буён Санитария эпидемиология хизмати вакили ҳам албатта иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика