"Милан" "Наполи"га қарши ўйин олдидан франциялик футболчисини йўқотди
28 мар 2023 13:00
Янгиликлар
"Милан" "Наполи"га қарши ўйин олдидан франциялик футболчисини йўқотди
Футболчи кейинги ўйинда "россонери"га кўмаклашолмайди.
"Милан" ҳимоячиси Пьер Калулу Франция ёшлар терма жамоаси сафида тўпиғидан жароҳат олди. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар бермоқда.
Футболчи бир ҳафтадан сўнг янги текширувдан ўтади. Демак, у 2 апрель куни "россонери"нинг "Наполи"га қарши ўйинини ўтказиб юборади.
22 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда жами 37 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Фикрлар