UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Бугунги ўйинлар: "Барса” сафарда, А Серия баҳслари ва бошқалар  0 13:38"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди  0 13:10Майкл Кэррикнинг илк қарори: "Манчестер Юнайтед" икки футболчини ижарадан қайтарди  1 13:05Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  56 12:47"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр  1 12:26"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади  3 11:42Расман: "Қизилқум" грузиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олди  1 11:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади  0 10:53Sofascore. Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:26Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади  3 09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  1 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  3 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  23 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  17 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  8

Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди? Янгиликлар

Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?

Суперлиганинг 29-тури доирасидаги "Сурхон" – ОКМК (0:0) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Қисқача айтадиган бўлсам, икки жамоа ғалаба учун майдонга тушганди, лекин дуранг қайд этилди. "Сурхон" бугун яхши ҳимояланди, пастки қисмда жуда зич бўлиб кутиб олди ва имкон қадар ғалабага интилди. Бизда ҳам шундай бўлди. Айтишади-ку, футбол 90 дақиқа ўйналади ва биринчи дақиқаданоқ ёниш керак, деб. Биринчи бўлимда йигитларга шашт етишмади. Танаффусда йигитларга керакли кўрсатмаларни бергандим, иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашди. Яхши вазиятлар ҳам бўлди, дарвоза тўсинини ҳам нишонга олдик. Дуранг икки жамоа учун ҳам нормал ҳолат деб ўйлайман", – деди Қосимов.

- Жамоанинг салоҳиятини инобатга олиб, ОКМКга қандай баҳо берасиз?

- Бунга ҳали вақтли, олдинда сўнгги тур ўйинимиз бор. Биз юқори ўринларга ҳаракат қилгандик. Агарда умумий баҳо берадиган бўлсам, 5 дан 3 баҳо қўйган бўлардим. 

Лекин биз кўпроғини истагандик. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам яна уриниб кўрамиз. 

Ўтган йили шу таркиб билан 2-ўринни олгандик, бу таркибни кучайтиришимиз керак. Беқарор ўйинлар ушбу мавсумда бизни 6-ўринга тушириб қўйди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
20 ноя 20:32:37
STENLESS..R
Косимов Узбекистон фахри мужик тренер факат масаллиги касал булса унда нима айб
+1   
20 ноя 19:27:34
From Earth
Келаси мавсумда ОКМК ўз олдига жиддий мақсадлар қўйиб, жамоа таркибини кучайтириши керак ёки Қосимов ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоага ўтиши керак
   
21 ноя 13:16:47
Бахтиёр Ашуров
Damas Chevrolet фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Косимовга жавоб бериш керак. Уни урнига Ислом Исмаиловни олиб келилар. Мана у настоящий жонкуяр тренер экан
Бир жонкярлик билан иш битмайди. У ҳиссиётларга берилувчан одам ҳалос!
   
20 ноя 20:12:39
Damas Chevrolet
Косимовга жавоб бериш керак. Уни урнига Ислом Исмаиловни олиб келилар. Мана у настоящий жонкуяр тренер экан
-1   
20 ноя 20:46:51
аИа
From Earth фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келаси мавсумда ОКМК ўз олдига жиддий мақсадлар қўйиб, жамоа таркибини кучайтириши керак ёки Қосимов ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоага ўтиши керак
АГМК да вазифа йӯқ супеплигада юрса бӯлди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика