ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади

Sherzod Nurmatov
20 ноя 2025, 17:47
Европада ҳам ЖЧ-2026 плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Плей-оффда 16 та терма жамоа тўртта йўлга бўлинди. Учрашувлар март ойига режалаштирилган.

Плей-офф учрашувлари бир ўйиндан иборат ярим финал, сўнгра бир ўйиндан иборат финал форматида бўлиб ўтади, унда Европадан Жаҳон чемпионатининг сўнгги тўртта иштирокчиси аниқланади.

Демак, қуръа натижалари билан танишинг:

Европа плей-офф босқичи

А йўл

1/2 финал

Италия – Шимолий Ирландия

Уэльс – Босния ва Герцеговина


B йўл

1/2 финал

Украина – Швеция

Польша – Албания


С йўл

1/2 финал

Туркия – Румыния

Словакия – Косово


D йўл

1/2 финал

Дания – Шимолий Македония

Чехия – Ирландия

Аввалроқ ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia