UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

Микляев: "Черанга "Локо" жиддий қизиқмоқда?" Янгиликлар

Микляев: "Черанга "Локо" жиддий қизиқмоқда?"

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди.


- Ишончли ўйнадик ва ҳақли ғалабага эришдик. Маҳорат бобида устунлик қилдик. Чемпионат тўпурари ҳам бугун голларга муаллифлик қилди. Муҳим 3 очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Чемпионлик билан табриклаш? Йўқ, бунга ҳали эрта. Расман чемпионликни қўлга киритмагунимизча бир нарса дейиш қийин.

Эртанги ўйин ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман. "Пахтакор" - "Бунёдкор" анча қизиқарли ва кескин курашларга бой кечиши аниқ. Бу учрашувни албатта кузатиш учун бораман. Ўйлайманки, қизиқарли дерби гувоҳига айланамиз.

Машарипов? Унинг трансфери албатта биз учун омадли. Тўғри, охирги учрашувларда унинг ўйини бироз чиқмаяпти. Чунки у аввал "Пахтакор"да бошқа услубда ўйнаган. Бизда эса ҳимояга ҳам қайтишига тўғри келмоқда.

Драган Черанга "Локомотив" жиддий қизиқмоқда? Бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Драган албатта яхши футболчи. Бугун "Қўқон-1912"да ўйнаган Филипп Раевац ҳам яхши ҳужумчи масалан. Бикмаевга ҳам бошқа жамоалар қизиқаётган бўлиши мумкин. Бу табиий.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика