UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  7 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8

Микель Артета: “Уч очко ҳам олишимиз мумкин эди, бироқ буни уддалай олмадик” Янгиликлар

Микель Артета: “Уч очко ҳам олишимиз мумкин эди, бироқ буни уддалай олмадик”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета “Ливерпул”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини билдирди.

“Жуда шиддатли ўйин. Ўйин назоратимиз остида ўтди, аммо кейин ўзимиз ғалати гол ўтказиб юбордик ва ўйин тизгини чиқиб кетди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик, аммо кейин назоратни қўлдан чиқардик.»Ливерпул” уч ёки тўртта гол уриши мумкин эди. Тўғри, биз ҳам шунча уришимиз мумкин эди, шунинг учун якуний ҳисоб адолатли бўлса керак.

Бу мавсумда ҳеч ким “Энфилд”да устунлик билан ғалаба қозониб кетганини кўрмадим. Улар барча топ жамоаларни мағлуб этишди. “Реал Мадрид” билан ўйнашди ва улар дастлабки 20 дақиқада 4:0 ҳисобида олдинда боришлари мумкин эди. Бугунги дурангда жамоамизнинг дарвозабонини ҳиссаси катта бўлди.

Уч очко ҳам олишимиз мумкин эди, бироқ буни уддалай олмадик. Биз олдинга ўтишимиз ва ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасида қандай ўйнаган бўлсак, шундай ўйнашда давом этишимиз керак эди.», — деди Артета.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика