"Металлург": Танишинг, навбатдаги рақибимиз - “Сўғдиёна”
09 май 2017 08:59
Янгиликлар
"Металлург": Танишинг, навбатдаги рақибимиз - “Сўғдиёна”
Жиззахда футбол клубига 1970 йилда асос солинган бўлиб, жамоа дастлабки йилларда ДСК (Кўнгилли спорт клуби) номи билан юритилган. 1973-75 йилларда – “Меҳнат”, 1975 йилда – “Жиззах”, 1976-77 йилларда – “Ирригатор”, 1978-81 йилларда – “Бўстон”, 1982-85 йилларда – “Звезда”, 1986-89 йилларда – “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олган жамоа миллий чемпионатларимизда турли даражада иштирок этиб келаяпти.
Биринчи мавсумда вице-чемпионликка эришган жизахликлар кейинчалик икки марта тўртинчи ўриндан жой олишди.тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этиб, ҳар сафар бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтишга эришган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов, 1998 йилги чемпионатда рақиблари дарвозасини 18 марта ишғол этган.
“Сўғдиёна”нинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил, “Сурхон”).
Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 йил, “Дўстлик”), 0:7 (1996 йил – “Навбаҳор”, 2009 йил – “Нефтчи”, 2015 йил – “Локомотив”).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар