UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07Хуммельс Германия термасининг "Евро" учун қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди  0 14:49Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?  1 14:10Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  4 13:48Ўзбек футболида ғайритабиий воқеа содир бўлди  4 13:39"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 13:18Суперкубок олдидан. Тўлабек Акрамов: "Бугун нейтрал мухлислар ютади, чунки..."  5 12:50Расман: Жорже Жезуш "Ал Ҳилол" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди  0 12:36Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?  5 12:17Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади  1 12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  2 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  6 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  8 11:10Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"  5 11:02Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди  12 11:00Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"  3

Месси Парижга кўчади (ESPN) Янгиликлар

Месси Парижга кўчади (ESPN)

Бугун RMC Sport журналисти Даниэль Риоло "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси кейинги мавсумни ПСЖ таркибида бошлаши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бироз аввал ESPN портали ҳам шу масалага тўхталди. Таъкидланишича, "Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳақиқатан ҳам аргентиналик чарм тўп устаси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда Месси "Барселона"дан кетмоқчи бўлган ва бу клуб мухлислари орасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарган эди. Маълум бўлишича, ўшанда француз клубининг спорт директори Леонардо ва бразилиялик ҳужумчи Неймар Лионель билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. 

Айни пайтда парижликлар олдидаги ягона тўсиқ Мессининг маоши бўлиши мумкин. 33 ёшли футболчи йилига 60 млн евро олишни истайди, бу Неймар (36 млн) ва Мбаппега (20 млн) тўланадиган умумий миқдордан ҳам кўпроқ.

Месси ва "Барселона" ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У январь ойида бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика