Месси жамоавий машғулотларда қатнашмади
10 авг 2020 00:56
Янгиликлар
Месси жамоавий машғулотларда қатнашмади
Аргентиналик ўйинчи "Бавария"га қарши ўйинда иштирок этадими?
Маълумотларга қараганда, Лео Месси якшанба кунги машғулот жараёнларини ўтказиб юборди ва фақат сешанба ёки чоршанба куни умумий гуруҳ машғулотларига қайтади.
"Наполи"га қарши ўйинда Калиду Кулибалининг ишлатган қўполлиги натижасида сардорнинг оёғи шишиб кетди.

Клуб шифокорлари футболчи тезроқ тикланишига ёрдам берадиган оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дори воситаларидан фойдаланишяпти.
"Барселона" 33 ёшли футболчининг 14 август куни, чорак финалда "Бавария"га қарши ўйнай олишига ишонмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар